Қозоғистонда паспортни онлайн тарзда олиш мумкин


  • 4 Март, 2025
  • 29

Энди Қозоғистон ватандошлари шахсий ҳужжатларни расмийлаштириш хизматидан онлайн тарзда фойдаланишлари мумкин.

Ички ишлар вазирлиги ҳамда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги мазкур хизматни жорий этиш бўйича тегишли буйруқни имзолади.

Хизматлар электрон ҳукумат портали ва мобил иловалар орқали тақдим этилади.

Буйруқда “Лойиҳа давлат хизматларини янада такомиллаштириш ва ватандошларга ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Шунингдек, хизматлар самарадорлигини ошириш ва уларнинг сифатини яхшилашга қаратилган. Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 мартгача паспорт ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни онлайн тарзда олиш имконияти ишлаб чиқилади. Хусусан, ҳужжат муддати тугаганда уни расмийлаштиришни онлайн амалга ошириш мумкин бўлади”,  дейилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча молиявий харажатлар талаб этилмайди.

Шунингдек, ҳужжат "Очиқ НПА" порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган бўлиб, у 19 мартгача очиқ бўлади.


Бошқа мақолалар