- 2025-02-06
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли Адам Қодиров янги юқори лавозимни эгаллади – у республика Хавфсизлик Кенгаши котиби бўлди.
Чеченистон Хавфсизлик Кенгаши сайтида берилган маълумотларга кўра, Адам Қодиров 2025 йил апрель ойидан бу лавозимда иш бошлаган. Аммо расмий равишда тайинлов ҳақида ҳеч қандай баёнот берилмаган.
Қайд этиш жоизки, Адам Қодиров Хавфсизлик Кенгаши котиби сифатида биринчи марта 21 апрель куни эълон қилинган хабарда тилга олинган. Ушбу хабарда айтилишича, Адам Қодировнинг топшириғига асосан унинг ўринбосарлари Аслан Жулагов ва Саламбек Абдрашитов Россия ФВВнинг Чеченистон бўйича бош бошқармаси биринчи раҳбар ўринбосари билан навбатдаги ишчи учрашувни ўтказишган.
Бундан аввал ушбу лавозимда республика раҳбарининг жияни Ҳамзат Қодиров ишлаб келган.
Адам Қодировнинг сиёсий фаолияти сўнгги икки йилда 3 та юқори лавозимни ўз ичига олган.
2025 йил апрель ойи бошларида Адам Қодиров Россия ИИВнинг Чеченистондаги бошқармаси куратори этиб тайинланган. Шундан сўнг у ИИВнинг шахсий хавфсизлик бўлимига янги раҳбар тайинлаб, бир неча ходимларни “қаҳрамон” деб атаб, уларни медаллар билан тақдирлаган.
2023 йил ноябрь ойида, ҳамон 15 ёшда бўлганида, Адам Қодиров отасининг шахсий хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган. Кейинчалик у Россия Рекордлар Китобига “ҳудуд раҳбари хавфсизлик хизматига тайинланган энг ёш раҳбар” сифатида киритилган.
Шунингдек, 2020 йилдан буён Адам Қодиров 16 та мукофотга сазовор бўлган.