Ҳарбий базага бомбали ҳужум


  • 19 Май, 2025
  • 18

Сомалида ҳарбий базага қилинган бомбали худкушлик ҳужуми оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди. Ҳужумни “Аш-Шабоб” террорчи ташкилоти ўз бўйнига олди.

Сомали пойтахти Могадишуда жойлашган Даманйо ҳарбий базасига “Аш-Шабоб” террорчи гуруҳи томонидан бомбали худкушлик ҳужуми уюштирилди.

Ҳарбий хизматга рўйхатдан ўтиш учун базада тўпланган ёшлар навбати ҳужум нишон бўлди. Ҳужум натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди, 30 киши тан жароҳати олди.

Расмийларнинг маълум қилишича, худкуш террорчи база эшигидаги навбатга яқинлашиб, танасидаги бомбани портлатган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужумчи “тук-тук” (мотоцикл такси) билан базага келган ва машинадан тушгандан сўнг база томон югурган.

Террорчи ташкилот “Аш-Шабоб” эса ўз баёнотида ҳужумда 30 кишини ўлдиргани, 50 нафарини яралагани ҳақида даъво қилган.


Бошқа мақолалар