- 2024-04-15
Иккинчи жаҳон уруши йилларида АҚШ “Манҳэттен лойиҳаси”га улкан маблағ — 3 миллиард доллар (бугунги қиймат билан тахминан 40 миллиард доллар) сарфлади ва 140 мингдан ортиқ мутахассисни жалб қилди. Мақсад аниқ эди — дунёда илк ядровий қуролни ишлаб чиқариш.
Бироқ Совет Иттифоқида бу даражадаги ресурс ҳам, лаборатория имкониятлари ҳам йўқ эди. Улар бошқача йўл танлади — илмий хиёнат орқали ядровий сирни қўлга киритиш.
Клаус Фукс — 1911 йили Германиянинг Гессен вилоятидаги Рюсселсҳайм шаҳарчасида туғилган. Отаси Эмиль — лютеран динидаги руҳоний бўлиб, Биринчи жаҳон урушида армияда хизмат қилган, кейинчалик пацифист ва социалист бўлиб, Социал-демократлар партиясига (SPD) қўшилган.
Бу сабабдан Клаус ва унинг ака-укалари мактабда “Қизил тулкилар” деб аталган, синфдошлари уларни масхара қилган.
Ёш йигит олий таълимни отаси теология дарс берган Лейпциг университетида бошлайди. Акаси Герхард ва синглиси Элизабет Киль университетида математика ва физика ўқишади.
1931 йил октябрда онаси хлорид кислотаси ичиб, ўз жонига қасд қилади. Бу воқеа оила аъзоларини жуда оғир аҳволга солади.
Клаус сиёсат билан қизиқиб, SPD ёшлар қанотига аъзо бўлади. Кейинчалик ярим ҳарбий ташкилот — “Райхсбаннер Шварц-Рот-Голд” сафида қатнашади. Радикал фикрлари туфайли SPDдан чиқарилади ва Коммунистик партияга (KPD) ўтади.
Сайловлар олдидан у турли йиғинларда нутқ сўзлайди, Нацизм партияси (NSDAP) митингларини бузишга уринган. Бир марта нацистлар уни калтаклаб, дарёга ташлаб юборишган.
1933 йил январда Гитлер Германия канцлери бўлгач, Клаус Кильдан кетишга мажбур бўлади, чунки бу ерда нацистлар ҳукмрон эди. У Берлинга бориб, Кайзер Вильгельм физика институтига ўқишга киради.
Бир куни яширин КПД йиғилишига кетар экан, поездда газетадан Рейхстагдаги ёнғин ҳақида ўқийди. Коммунист фаоллардан бири парламент биносига ўт қўйган, натижада жамиятда нафрат уйғонган. Клаус шунда совет рамзли значокни эхтиёткорлик билан ечиб, чўнтагига солади — энди коммунистлар таъқиб қилинадиган давр бошланганди.
Париждаги антифашист конференцияда у инглиз Рональд ва Жесси Ганнлар билан танишади. Улар уни Буюк Британияга чақиришади. Жесси — “Империал Тобакко” компанияси меросхўри бўлиб, Бристол университетига катта хайрия қилган. У Фуксни Нобел мукофоти соҳиби профессор Невилл Фрэнсис Мотт билан таништиради. Профессор уни ёрдамчи сифатида ишга олади.
Клаус меҳнатсеварлик билан ишлайди ва Эдинбург университетида силезиялик яҳудий олим Макс Борн раҳбарлигида докторлик даражасини олади.
Бу орада отаси Эмиль академиядан ҳайдалади, чунки у Лютеран черковининг нацистларга берган ёрдамига қарши чиқади. Шундан кейин у насронийликдан ҳам юз ўгириб, диний йўлни тарк этади. Синглиси Кристел руҳий қийинчиликлар сабабли Цюрихга кўчиб ўтиб, психология ўқийди. Элизабет эса Квакерлар ёрдамида АҚШга кетади ва коммунист Густав Киттовскига турмушга чиқади. Улар Массачусетсдаги Кембриж шаҳрида яшай бошлайди.
Акаси Герхард ва унинг хотини Карин сиёсий сабаблар билан икки йил қамоқда бўлишади. Кейин “савдо билан шуғулланамиз” деб, автомобил ижара агентлиги очишади, аммо бу ниқоб орқали мухолифларни четга қочириш билан ҳам шуғулланишади. Нацистлар бундан хабардор бўлиб, компанияни ёпиб, машиналарни мусодара қилади. Улар Чехословакияга қочишга мажбур бўлишади.
Клаус Британия ватандошлигига ариза берса ҳам, аввал унга ишонмайдилар. У Ман оролида ҳибсга олинади, кейин Канададаги лагерга юборилади. У ерда физика бўйича мақолалар ёзишига рухсат берилади. Профессор Макс Борн орага тушиб, уни озод қилдириб, у Британияга қайтади ва ватандошлик олади.
Бу вақтда инглизлар атом бомбаси лойиҳаси — “Tube Alloys” устида ишлаётган эдилар. Германиялик яҳудий олим Рудольф Пейерлс унинг ҳимоячиси бўлади ва Клаусни АҚШдаги “Манҳэттан лойиҳаси”га жалб қилади.
Пейерлснинг тавсияси билан олинган махсус гувоҳнома Клаус учун ҳар қандай эшикни очади. У Лос-Аламос лабораториясининг энг махфий жойларига кириб чиқар, олинган маълумотларни совет жосуси, “Соня” кодли Урсула Кучинский орқали Советлар иттифоқига узатиб турарди.
Унинг қўлидан ўтган маълумотлар орасида Плутон бомбаси ҳақидаги таҳлиллар, энергия ҳисоб-китоблари ва жарроҳона аниқликдаги формулалар бор эди.
Урушдан кейин Британияга қайтиб, Харвелл атом марказида назарий физика бўлими бошлиғи сифатида ишлай бошлайди. Шу вақтда у совет агенти Александр Феклисов билан олти марта учрашади ва унга водород бомбаси лойиҳаси ҳамда уран ишлаб чиқариш маълумотларини тақдим этади.
Бу маълумотлар АҚШ, Британия ва Канада олимлари йиллаб ҳаракат қилиб эришган натижалар эди. Шу сабабли советларнинг шундай тезлик билан ядровий қурол ишлаб чиққани ҳамма учун ҳайратли бўлди.
Текширувлар бошлангач, барчаси Фуксга келиб тақалди. Ҳеч кимда машина бўлмаган пайтда унда бўлган, айниқса қимматбаҳо Buick автомобили шубҳани кучайтирди. MI5 агентлари уни мулойимлик билан сўроқ қилиб, “булар фақат орамизда қолади” деб ишонтиришди.
Фукс ишониб, ҳаммасини ёзма равишда тан олди — шу билан ўз бошига ташвиш сотиб олади.
Бу қилмиши давлатга хиёнат саналади ва одатда бундайлар осиб қатл этиларди. Аммо ўша пайтда Британия ва Советлар иттифоқи иттифоқчи бўлгани сабабли унга енгилроқ жазо беришди.
Шундан сўнг советлар ядровий қурол соҳасида АҚШдан илгарилаб кетиши уларни қаттиқ ташвишга солди. 1950 йил январда суд Фуксни 14 йилга қамади ва Британия ватандошлигидан маҳрум қилди.
У 9 йилдан кейин озод қилинди ва Шарқий Германияга кўчди. У ерда янги илмий марказ ташкил этиб, ядровий тадқиқотлар устида ишини давом эттирди. Советлар унга “Ватанпарварлик хизматлари медали” ва “Карл Маркс ордени” бериб мукофотлашди.
Айтишларича, “Қизил Хитой”нинг ядровий қурол дастурида ҳам унинг ҳиссаси бор эди.
Агар хоҳласангиз, бошидан бошлайлик, бўш жойларни тўлдирайлик. Машҳур ядровий физик Макс Борн яҳудий келиб чиқишига эга олмон олимидир. У айниқса сионистлар ва инкорчи коммунистларни атрофига тўплайди. Масалан, талабаларидан бири — Вальтер Ҳайнрих Ҳайтлерни Рокфеллер жамғармаси орқали хорижга юборишади. “Ўқисин, керак бўлади!” дейишади.
Ж. Роберт Оппенгеймер ҳам олмон яҳудийсидир. У Нью-Йоркдаги бой оила — импортчи Юлиус ва рассом Элланинг ўғли. Унга жуда кўп нарсани ўргатган ва кейинчалик Нобел мукофотини олган Патрик Блэкетнинг стол устига заҳарли олма қўйган даражада шафқатсиз бўлган. Бир қиз масаласи ортидан дўсти Фергюсонни бўғиб ўлдирмоқчи бўлади. Уни университетдан ҳайдашмоқчи бўлишади, аммо оиласининг молиявий таъсири билан у ўқишда қолади.
1943 йилда у Нью-Мексикода жойлашган Лос-Аламос лабораториясининг директори этиб тайинланади. Ҳиросима ва Нагасакида 200 минг одамни ҳалок этган жиноятчиларнинг боши айнан шу одам эди.
Макс Людвиг Ҳеннинг Делбрюк эса Ҳитлерга суиқасд уюштиргани учун қатл этилган Юстус ва Эмми Бонхоэфернинг акаси. У Рокфеллер жамғармасининг ҳомийлигида ишлаган дарвинист олим бўлиб, молекуляр тиббиёт соҳасида эволюцияни исботлайдиган далил излайди. Аммо у ҳимоя қилган назариялар икки занжирли ДНК кашф этилиши билан бекор бўлади.
Мария Гёпперт Польшанинг Катовице шаҳрида туғилган олмон олимаси. У Манҳэттен лойиҳасида агностик ва сионист мадҳиячи венгр яҳудийси Эдвард Теллер билан ҳамкорлик қилади. Виктор Фредерик Вайсскопф эса Австрия яҳудийсидир. 1930-йилларда АҚШ ватандошлигини олади ва Манҳэттен лойиҳасининг назарий бўлими раҳбари бўлади. Кейин у, гўёки, пушаймон бўлади — ядровий қуролларга қарши чиқади ва “Билимсиз меҳр ва меҳрсиз билим” ҳақида ёзишни бошлайди.
Пен Хуаньву — хитойлик физик. Иккинчи жаҳон уруши даврида Хитой Япония билан уруш ҳолатида бўлгани учун Макс Борн уни ўқитишни маъқул деб топади. Аммо қарангки, кейинги йилларда Япония Ғарбга яқинлашади, Хитой эса уларга қарши томонда бўлади. Борннинг шогирди Пен кейинчалик Хитойда ядровий қурол лойиҳаларига раҳбарлик қилади — яна бир кутилмаган бурилиш!
Зигфрид Флюгге эса Германияда фаолият юритган. Ядро энергиясининг назарий асослари айнан унга тегишли. Шу боис 1938 йил декабрида Отто Ҳанн ва Фриц Штрассман уранни нейтрон ёмғирига тутиб, барий моддасини аниқлаганини эълон қилишади. Эйнштейн бу хабардан “бомба ҳиди”ни сезади ва ядровий қурол устида ишни тезлатиш учун Оқ уйга босим ўтказа бошлайди. У хат ортидан хат ёзиб, “Ҳали ҳам нима кутяпсизлар?” деб даъват қилади.
Эйнштейн ўзининг сионист эканлигини ҳеч қачон яширмаган. У Давид Бен-Гурион билан ҳамкорлик қилади, террор ташкилотларига маблағ ажратади, “Сионизмга қарзимиз” мавзусида маърузалар ўқийди. Исроилнинг илк президенти бўлиши мумкин деган тахминлар ҳам бўлган, аммо унинг физикага бўлган қизиқиши устун келган.