Ҳайвонларга ҳуқуқ берган Усмоний маданияти


  • 28 Июнь, 2017
  • 1027

Усмоний давлатида ҳайвон ҳуқуқлари ҳам таъминланган эди. Ҳайвонларга дам берилар эди. Қуйида бу хусусдаги фармонни ўқийсиз.

“Истанбул соҳилларидаги пирсларда кўмир, ёғоч-тахта, оҳак, озиқ-овқат, тош ва шу каби бошқа керакли моддий таъминотларни ташиш учун фойдаланилаётган отларнинг ва юк ташувчи эшаклардан ҳар куни қуёш чиққандан аср вақтигача фойдаланилган. Жума кунлари эса кун бўйи ишлатилмаган. Уловлар юкларини керакли жойга олиб боргандан кейин ортга қайтишда уларга минмасликни таъминлаш учун эгарларининг устига ярим вуқийя (640 грамм) темир мих қўйилиши қадимдан келаётган ва ҳалигача амал қилинаётган тартиб бўлишига қарамай баъзи кимсаларнинг қайтишда озиқ-овқат ва баъзи бошқа нарсаларни юклаб ташиётганлари ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда.
Дарҳол  тегишли одамларни бундан кейин аввалгидек отлар ва эшакларга ҳар кун қуёш чиқишидан олдин ва аср вақтидан кейин ёғоч-тахта ёки бошқа нарсани юкламаслик, жума кунлари кун бўйи дам бериш, ортга қайтишда уларга минмаслик учун эгарларининг устига қўйилган михни олиб ташламаслиги борасида қаттиқ огоҳлантиринг! Сиз ҳам давомли бу ишни назорат қилинг!” деб буюрилди.

Манба: 1239 йил 10 зул-қаъда (м.1824 йил 12 июль), Истанбул қозилиги, 154 фасл, 23-саҳифа (Маҳмуд II даври)


Бошқа мақолалар