- 2016-08-01
Россиянинг “Транснефть” компанияси Қозоғистоннинг “Қазтрансойл” компаниясига Уст-Луга портида ифлосланган нефть учун товон пули тўлайди. “Bloomberg” агентлигининг манбаларига кўра, товон пули 76 миллион долларни ташкил этади. Ушбу товон пулига сифат йўқолиши, сақлаш каби тўловлар киради. Иккала компания орасида расмий келишув ҳали имзолангани йўқ.
Дастлабки келишувга кўра, “Транснефть” кондицион хомашё топшириб, Уст-Лугада ифлосланган нефть олган “Қазтрансойл”га ёки Қозоғистон юк жўнатувчиларига барча кўрган зарарларни қоплаши керак. Бундан кейин ишлаб чиқарувчилар харидорларнинг зарарларини қоплайди. Трейдерларнинг ҳисобига кўра, ифлосланган қозоқ экспорт нефтининг ҳажми 700 минг тоннани ташкил этади.
Бу муаммолар жорий йилнинг апрель ойида юзага келганди. Илк бор ифлосланиш ҳақида Белорусь концерни “Белнефтехим” маълум қилганди. Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Асет Магауов аввалроқ “Транснефть”дан маҳсулот ифлослангани учун товон талаб қилишини айтганди.