Эйфель минорасининг бир бўлаги сотувга чиқарилди


  • 9 Апрель, 2026
  • 13

Франциянинг Париж шаҳри рамзи бўлган ва ҳар йили тахминан 7 миллион киши зиёрат қиладиган Эйфель минораси асл зинапоясининг бир қисми сотувга қўйилди. Зинапоя бўлаги 140 минг доллардан 175 минг долларгача бўлган нархда сотилиши кутилмоқда.

Франциянинг дунёга машҳур Эйфель минораси туристик жиҳатидан ташқари, буткул бошқача янгилик билан кун тартибига чиқди. Парижнинг рамзий иншооти асл зинапоясининг бир бўлаги келаси ойда кимошди савдосига чиқарилади.

140 минг ва 175 минг доллар орасидаги баҳода сотилиши тахмин қилинаётган Эйфель минораси зинапоясининг ушбу қисмини сақлаш учун баланд шифтли жой керак бўлиши таъкидланмоқда.

Дунёга машҳур Эйфель минораси очилганидан бери уни тахминан 300 миллион киши зиёрат қилгани тахмин қилинмоқда.


Бошқа мақолалар