5 йилдан бери кўлдан бир лаҳза ҳам чиқа олмаяпти


  • 24 Август, 2026
  • 17

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгал штатида яшовчи 16 ёшли Иқбол Шайх танасидаги чидаб бўлмас ачиш ҳисси туфайли сўнгги 5 йилининг деярли ҳар кунини кўлда ўтказишга мажбур бўлди.

Сувдан чиққан заҳоти терисида ёниб кетиш ҳиссини ҳис қилишини айтган йигитнинг юракни эзувчи чорасизлиги қўшнилари ва маҳаллий матбуот бошлаган кампаниядан сўнг ўз ниҳоясига етди. Иқбол ташхис қўйиш ва даволаниш мақсадида ҳаво йўли орқали Мумбайга етказилди.

Мутахассис шифокорлар ёш йигит ачиш ҳисси, қизариш ва терининг ҳаддан ташқари қизиб кетишига олиб келадиган кам учрайдиган нейро-васкуляр касаллик — эритромелалгиядан азият чекаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.

Оиласи уни уйда сочиқларга ўралган ҳолда азобдан чинқириб йиғлаётганини айтган Иқболни даволаш учун шифохонада кенг қамровли текширувлар бошлаб юборилди.

Сувга кириш Иқболга вақтинчалик енгиллик берса ҳам, дерматологлар кунлаб сув остида қолиш бошқа бир хавф туғдиришини очиқладилар. Терининг ҳаддан ташқари юмшаб ва сўлиб қолиши сабабли жиддий замбуруғ ва бактериал инфекцияларга мойил бўлиб қолишини таъкидлаган мутахассислар, йигитни сувдан чиқариб, тиббий муолажа ёрдамида соғлиғини тиклаш лозимлигини урғуламоқдалар.

Ҳинд хайрихоҳларининг кўмаги билан шифохонага етказиб берилган Иқболнинг оиласи қўлланиладиган тиббий усуллар билан ўғиллари қуруқликда одатий ҳаётга қайтиши кунини кутмоқда.


Бошқа мақолалар