Янги йилда янги жаҳон рекорди


  • 10 Январь, 2013
  • 1209

Чимкентлик паҳлавон Александр Ким Ҳиндистонда ўтказилган Осиё чемпионатидан мутлоқ чемпион унвонини қўлга киритиб қайтди. Яна энг обрўли бўлган 120 кгдан юқори вазн категориясида.
Осиёнинг энг кучли атлети икки машқда иккита олтин медални қўлга китишга муваффақ бўлди. Яъни штанга билан ўтириб-туриш машқида Александр 285 килограмм оғирликни забт этди. Ўзининг севимли штангани ердан кўтариш машқида эса 340 кг етказиб, иккинчи марта жаҳон рекордини янгилади. Ётган ҳолатда штанга кўтариш бўйича 190 кг кўтариб, кумуш медаль соҳиби бўлди.

Сергей Рашидов, пауэрлифтинг бўйича Жанубий Қозоғистон вилояти бош тренери: «Бизнинг биринчи вазифамиз бу -жорий йили июнь ойида Россияда ўтадиган Жаҳон кубоги. Биз бунга қаттиқ тайёргарлик кўрамиз. Бизнинг мақсадимиз нафақат кучли учликка кириш, балки яна янги жаҳон рекордларини ўрнатишдир».
Жаҳон биринчилигида эркаклар жамосидан ташқари, аёллар термаси ҳам иштирок этади.


Бошқа мақолалар