Қозоғистонлик теннисчи Уимблдон ғолиби бўлди


  • 12 Июль, 2022
  • 212

Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина Уимблдон финалида иродали ғалабани қўлга киритиб, бош соврин эгаси бўлди.

23 ёшли Рибакина ўз карьерасида илк бор “Катта шлем” турнирининг ҳал қилувчи матчида иштирок этиб, жаҳон рейтингида иккинчи ўринда турувчи тунислик Онс Жаберни уч партия натижасига кўра мағлуб этди.

Биринчи сетда Рибакина 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи сетда эса ҳисоб Рибакина фойдасига 6:2 бўлди. Учинчи ҳал қилувчи сет яна Жабернинг хатоси билан бошланиб, Елена ҳисобни очди. Учинчи сет яна 6:2 ҳисобда Рибакина фойдасига тугади.

Қозоғистонлик теннисчига мукофотни Британия маликаси Кейт Миддлтон (Кембридж герцогиняси) топширди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Елена Рибакинани II даражали “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

“Дўстлик” ордени билан жамиятдаги ўзаро тотувликни сақлашдаги унумли меҳнати, тинчликни, миллатлар орасида ҳамкорлик ва дўстликни сақлашдаги хизматлари учун ватандошларга берилади. У икки даражадан иборат.

Елена Рибакина ғолиблиги учун 2 миллион фунт (бир миллиард тенгедан ортиқ) мукофот олади. 


Бошқа мақолалар