Томига метеорит тушди


  • 14 Май, 2023
  • 133

АҚШда бир уйнинг томига тушган ва метеорит эканлиги тахмин қилинаётган жисм одамларда қизиқиш уйғотди. Тахминан 10-15 см катталикда бўлган “металл жисм”нинг 4-5 миллиард ёшга тенглиги иддао этилмоқда.

АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги бир уйнинг томига метеорит эканлиги тахмин қилинаётган метал жисм келиб тушди. 10-15 см катталикда бўлган жисмнинг уй томини тешиб, ерга тушганлиги айтилди.

Хабарларга кўра, Хоупвелл шаҳарчасидаги уйига тушган жисм ҳақида маълумот берган оила картошка катталигидаги қора жисмнинг қайноқ бўлганлигини айтди. Уй турғунлари ушбу воқеада жароҳат олмаганликларини билдириб, полиция жисмнинг 1 кг 800 грамм оғирликда бўлганлигини маълум қилди.

Уй соҳиблари томга тош отилди деб ўйлаганликларини кейинчалик эса бунинг метеорит бўлиши мумкинлигини тахмин қилишганини айтиб ўтишди. Оила жисмни тадқиқ қилиш учун астрономлар билан учрашишни режалаштирмоқда.

“CBC News”нинг хабарига кўра, Франклин институтидан тажрибали астроном Деррик Питтс берган интервьюсида “Фазода айланиб юрганди, ерга тушди. Аслида жисмнинг бир уйга тушиши ва оила аъзоларининг бунга тегина олишлари ғайриоддий ҳолат ва тарихда бир неча мартагина юз берган” деди.

Питтс жисмнинг “қуёш системасининг бошланишидан бери бор бўлган, 4-5 миллиард йиллик” тарихи бўлиши мумкинлигига диққат қаратди.


Бошқа мақолалар