Аёл астронавтларнинг хатоси


  • 13 Ноябрь, 2023
  • 124

Халқаро космик станцияда қуёш панелларини таъмирлаётган аёл астронавтлар йўқотиб қўйган чамадон ер орбитасига кирди. Энди чамадон тахминан 44 минг км тезликда ер атрофида айланмоқда.

Бир гуруҳ аёл астронавт, жорий ойнинг бошида халқаро космик станциядаги қуёш панелларни таъмирлаётган эди. Улар ёнида бўлган ичига таъмирлаш асбоблари солинган чамадонни унутиб йўқотиб қўйишди. Чамадон улардан узоқлашиб, ер орбитасига кирди ва соатига тахминан 44 минг км тезликда ҳаракатлана бошлади.

Жамоада Жасмин Могбели ва Лорел О’Хара исмли астронавтлар борлиги маълум бўлди. Аслида фақат аёллардан иборат гуруҳнинг фазога парвози жуда кам амалга оширилади.

Очиқ фазода қолдирилган чамадонни ердан 300 км узоқликда бўлишига қарамай дурбин ёки телескоп орқали кузатиш мумкин. Мутахассислар чамадоннинг оппоқ юзаси қуёш нурларини кучли шаклда қайтаргани учун ердан кўриниши мумкинлигини айтишмоқда. Юздузларни, метеоритларни кузатгиси келган астрономлар космосда чамадонни кўриб ҳайратга тушишмоқда.

НАСА мутахассислари ушбу чамадоннинг станция учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини ва яқин бир неча ой ичида ер атмосферасига кирганида ёниб кетишини кутаётганликларини маълум қилишди. Космик ахлат сифатида баҳоланган чамадонга 58229/ 1998-067WC рақамли ном берилди.


Бошқа мақолалар