- 2024-12-05
Туркий ислом оламининг энг ёрқин шоирларидан Алишер Навоий бугунги кунда ҳурмат билан ёдга олинмоқда.
Туркия ёзма асарлари иттифоқи бошқармаси тарафидан Алишер Навоий вафотининг 523 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Куллиёт-и Навоий” кўргазмаси Сулаймония қўлёзма асарлар кутубхонасида эшикларини очди. Буюк адабиётчининг ҳаёти ва асарлари намойиш этилган кўргазмада Алишер Навоийнинг 21 та тенгсиз қўлёзмаси зёратчилар эътиборига ҳавола этилди.
Кўргазма очилишида “Шоир, мутасаввиф ва давлат арбоби Алишер Навоий” мавзусида нутқ сўзлаган профессор Гунай Қут бир қатор саволларга жавоб берди. Намойиш этилаётган қўлёзмаларнинг санъат қийматини баҳолаган Қут: “Китоблар қадимдан ҳар жиҳатдан санъат асари эди. Ичи алоҳида, муқоваси алоҳида ўзига хос чиройли эди. Бундан ташқари, китобларни нусхасини ёзган исмлар ҳам машҳур эди. Бу ерда намойиш этилаётган асарлар жуда гўзал. Бизнинг кунимизгача чиройли ҳолида етиб келган. Ажабо ҳозирги китобларнинг нечтаси келгуси авлодга шу тариқа етиб бора олади? Бу асарларда шеърдан ташқари, ҳуснихат санъати, муқовалаш санъати ва безаш санъати бир орада жамланган”, деб гапирди.
1501 йили вафот этган Алишер Навоийнинг адабиётимиз учун аҳамиятини англатган Қут: “Бутун умрини ёзиш билан ўтказди. У усмонийча тилни яхши ўрганди. Ўша даврда баъзи шоирлар чиғатойча шеърлар ёза бошлаганди. Навоий эса туркчага жуда қизиқар эди. “Муҳокаматул луғатайн” асари ҳам унинг турк тилини қанчалик мукаммал билишини кўрсатмоқда”, деди.