Қозоғистондаги автомобиллар сони маълум қилинди


  • 29 Октябрь, 2025
  • 32

Қозоғистонда 6,7 миллиондан ортиқ автомобиль рўйхатдан ўтган. Бундай маълумотларни Миллий статистика бюроси келтирмоқда.

Фақат август ойида Қозоғистонда қарийб 160 минг транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилди. Улар ИИВнинг ахборот тизимига киритилган.

Уларнинг аксарияти енгил автомобиллар: 9,7 минг юк машинаси, минг ярим автобус ва 3,5 мингтадан сал кўпроқ мототранспорт воситаси.

Умуман олганда, мамлакатда сентябрь ойи ҳолатига кўра 6,7 миллиондан ортиқ транспорт воситаси мавжуд. Асосий қисмини эски йилларда ишлаб чиқарилган машиналар ташкил этади: енгил автомобилларнинг 41,5 фоизи 20 йилдан ортиқ, 24 фоизи 10 йилдан 20 йилгача, 10 фоизи 7 йилдан 10 йилгача, 17 фоизи уч йилдан етти йилгача фойдаланилмоқда ва фақат 6,8 фоизи уч йилдан ёшроқ.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 7 йилдан ошган автомобилларни олиб киришга қўйилган тақиқ вақтинча тўхтатилди.

Саноат ва қурилиш вазирлигининг Саноат қўмитаси автопаркни янгилаш ва экологияни яхшилаш мақсадида 2024 йил июль ойида вазирлик 7 йилдан ошган машиналарни олиб киришни тақиқловчи ТР ТС 018/2011 техник регламентига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилганини таъкидлади.

Бироқ, Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида бу ташаббусни ЕИК кўриб чиқишига ҳали эрта деган қарорга келинди. Бугунги кунда ушбу масала муҳокамаси тўхтатилган.


Бошқа мақолалар