Арманлар ваҳшатига 21 йил тўлди!


  • 2 Март, 2013
  • 2063

1992 йил 26 февралда Озарбайжоннинг Хўжали (Hocalı) шаҳрида даҳшатли қирғин юз берди. Арманистон қуролли кучлари аёл-гўдак, ёш-қари демай 613 кишини қатл этгани ҳали ҳам ёдимиздан кўтарилгани йўқ.

21 йил аввал юз берган бу қатлиомнинг асл сабаби нима? Бу ваҳшатнинг ортида ким турибди? Арманистон бу қатлиомда фақат ўзига буйрилган вазифанигина бажардими?

Озарбайжон-Арманистон орасидаги урушда Арманистон армияси 1992 йили Хўжалида 613 нафар оддий аҳолини ваҳшийларча ўлдиргани кечагидек ёдимизда. Собиқ иттифоқнинг сўнгги кунлари ўтаётган 1988 йили Озарбайжон-Арманистон орасида юз берган уруш Озарбайжон учун катта ҳалокатларга йўл очди.

Бу қатлиом ҳақида тарихчилар "Хўжали қаътиян уруш эмас, қатлиом. У ерда Арманистон армияси Озарбайжон армияси билан урушмади, оддий халқ қатл этилди. Бу очиқ-ойдин ваҳшийлик эди. Бу ваҳшатнинг ортида Россия турганини ҳисобга олмаган ҳолда Хўжали қатлиомига баҳо бериб бўлмайди” дейишади.

Арманлар қўғирчоқ холос

Мусулмон экспертларнинг айтишича: “Хўжали қатлиомини оддий қилиб, арманларнинг мусулмонларни йўқ қилиш операцияси деб тушунмаслик керак. Чунки бу қатлиомнинг ортида Россия турибди. Бу қонхўрликни Россиянинг Кавказ сиёсати билан боғлаб таҳлил қилинса ҳамма нарса равшан бўлади. Чор Русиёси давридан бери Кавказларни христианлаштириш сиёсатини юритаётган ўрис босқинчилари мааллий мусулмон халққа қарши яна ўша минтақада тоғларда яшовчи ярим ваҳший ва ғайридин арманилардан фойдаланганлиги маълум. Арман можаропарастларга "тоғдан олтин" ваъда қилган руслар кавказларда бир сиқим арманиларни йиғиб Арманистон деган сунъий давлат қуриб берди ва арманиларнинг қўли билан ҳар фурсатда мана шу кичик давлатни кенгайтиришга уринмоқда. Тузукроқ давлат анъанаси ҳам бўлмаган бир гала арманнинг ўзидан тўрт баравар кўп бўлган озариларни йўқ қилиш учун майдонга чиқишлари орқада суянган тоғ бўлмаса мумкин эмаслиги ҳаммага аён. Шу сабабли асл душман арманнинг ўзи деб билмаслик керак. Арманистон Хўжали қатлиомида Россиянинг Кавказ сиёсатида ип боғлаб ўйнатаётган қўғирчоғи холос. Россиянинг Кавказда юритаётган сиёсатида кўзланган мақсад - Кавказни тўлалигича эгаллаб, у ердаги мусулмон аҳолини йўқотишдир. Эътибор берсангиз динсиз коммунист шиорлари билан чиққан советлар Сталини ҳам Кавказдан фақат мусулмон халқларни юк вагонларига жойлаб, Ўрта Осиёга сургун қилган, уларнинг ўрнига фақат христиан аҳолини жойлаштиришга уринган эди. Хўжали қатлиомида Арманистоннинг бугунги Президенти Серж Саркисьян ва Мудофаа вазири ҳам фаол иштирок этишган. Бу қатлиомда 613 нафар киши ўлдирилди. Булар жангчи эмас, оддийгина тинч аҳоли эди. Улар аввал ўлдирилган, сўнгра жасадлари хўрланиб, юзларига сигарет босилган, бошлари ва айрим органлари таналаридан жудо қилинган”.

Арманистоннинг Россияга ўз хоҳиши билан хизмат қилиб келаётгани маълум. Бир томондан "турклар бизни қирган" деб товон сўраб дунё ҳамжамиятчилигини оғзига қаратаётган арманларнинг бу томонда озарларни қирғинга гирифтор қилиши уларнинг ўзлари айтгандай ночор ва қўй оғзидан чўп олмаган элат эмасликларини кўрсатиб турибди. Усмоний давлатининг табиий ҳудудлари ичида бўлган кавказларда сунъий Арманистонга қарашли ва Озарбайжон билан Туркия орасини пичоқдек кесиб ажратиб турган йўлакдек жой Россия сиёсатининг маҳсули. Қорабоғ эса, номи айтиб тургандек минг йиллардан буён турк ва мусулмон юрти. Арманларнинг у ерни ўзлариники деб даво қилишлари бошидан бери ноқонуний! Арманистон на тарихда на бугун тўла қонли давлат бўлмаган. Ўтган йилларда Арманистондан аҳоли қочиб кетмасин деб Россия 500 миллион, АҚШ эса 5 миллион доллар ёрдам жўнатди. Бу миқдор давлатга эмас, баъзи ширкатларнинг умрини сақлашга етади. Ҳарйили минглаган арман кун кўриш илинжида Россияга ва Туркияга чиқиб кетмоқда. Биргина "душман" бўлган Туркияда ноқонуний равишда меҳнат қилаётган 250 минг армани ватандоши борлиги аҳволнинг қай даражада эканлигини кўрсатади. Оч ва яланғоч халқнинг қўшнилари билан ҳудуд талашиши ҳеч қайси томондан ақлга тўғри келадиган иш эмас. Бу ҳам Россиянинг  Арманистон билан Озарбайжон орасида сунъий тарзда келишмовчилик чиқариб қизиштириб турганидан далолат қилади.

Қатлиомнинг мақсади бу ердаги мусулмон аҳолини таг-туги билан йўқ қилиш. Россия томонидан мажбурлаб Арманистон давлати қурилган пайтда унинг ҳудудлари ичида 3 мингдан зиёд турк - озари қишлоқлари ва юзмингдан ортиқ мусулмон қолиб кетганди. Биринчи жаҳон уруши пайтида Арманистон ҳудуди ичида қолиб кетган мусулмон халқ Туркияга, Грузия ҳудудида қолиб кетган мусулмонлар Ўрта Осиёга ҳайдалган эди. Россиянинг Пётр 1 замонидан буён ўзгармай келаётган битта сиёсати - иссиқ денгизларга тушиш ва унга олиб борувчи йўл атрофини мусулмонлардан тозалаш. Бир аср аввал Қора денгиз ва Каспий денгизлари чир айлана фақат мусулмон аҳоли яшайдиган соҳиллар эди. Бугунги кунда ушбу икки денгизнинг Россия томондаги қирғоқларидан кимлар қувғин қилиниб кимлар жойлаштирилганлиги эс-хуши биладиган ҳар қандай одам учун сир эмас. Хўжали қатлиоми мана шу улкан режанинг фақат бир қисмигина.

Хўжалида (Hocalı - Қорабоғ) нима бўлган эди?

Армани ҳарбийлари томонидан 1991 йилнинг охирида қуршовга олинган Хўжалининг юз ўлчови 936 километр квадрат бўлиб, 11356 киши истиқомат қиладиган 2605 оилалик қасаба (шаҳарча) эди. 1991 декабрь ойида Тоғлик Қорабоғ минтақасининг маркази саналувчи Хонкенди шаҳрини ишғол қилган арманларнинг келаси нишони минтақанинг ягона аэропортига эга бўлган стратегик нуқтада жойлашган Хўжалини босиб олиш эди.

Хўжалининг атрофидаги барча қишлоқ ва йўлларни бир-бирлаб қўлга киритган арман аскарлари қасабанинг ташқи олам билан барча алоқаларини тўсиб қўйди. Қуршовда бошқа районлар билан боғловчи ягона транспорт воситаси бўлиб қолган вертолет сафарлари 28 январь 1992 йили Шуша-Ағдам рейси бўйича парвоз қилаётган йўловчи вертолетининг арманлар томонидан уриб туширилиши оқибатида якун топди. Бу воқеада аксарияти хотин ва болалардан ташкил топган 44 тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Январь ойининг бошларидан эътиборан электр узатув тармоқлари ҳам қирқилган Хўжали мудофааси фақатгина енгил тўппончалар билан маҳаллий йиигитлардан ва кам сонли миллий гвардия аскарларидан иборат эди. 25 февраль 1992 дан бошлаб Хўжалига ҳужумга ўтган арманлар Совет Армиясининг 366-чи зенит-ракета батальонининг замбарак ва танклари ёрдамда шаҳарчани икки соат давомида ўқ ёмғирига тутди. Ушбу ҳужумдан бир кун ўтиб одамзот тарихига қора ҳарфлар билан ёзилган Хўжали қатлиоми рўй берди.
Расмий дараклар бўйича, Хўжали қатлиомида мудофаасиз ва қуролсиз 106си хотин, 83и бола, ҳаммаси бўлиб 613 Озарбайжон ватандоши ўлдирилган. Қатлиомдан 487 киши оғир ярадор ҳолда қутилган бўлса, 275 киши арманлар томонидан асир олинган. Улардан 150 нафарининг тақдири ҳали-ҳануз номаълум. Асирлар шунча йиллардан буён оғир ишларда қуллардай эксплуатация қилинди. Аёллар эса, фоҳишалик қилишга мажбурланди. 

Қатлиомга халқаро муносабат

Ушбу қатлиом дунё ҳамжамиятчилигиниг кўз олдида рўй берган Босниядан кейинги иккинчи катта одам қирғини саналади. БМТ ва Франция парламентига ўхшаш олифта такшкилотлар 2-3 аср аввалги гувоҳлари қолмаган қирғинларда ким ҳақ ким ноҳақ эканлигини ҳал қилишни ўзларига "бурч" деб билсалар ҳам, 20 йил аввал камера объективлари рўпарасида юз берган Босния ва Қорабоғ қатлиомлари ҳақида лом-мим дейишмайди. Сабаб битта: Бирон қирғинда агар жабрланувчи томон мусулмонлар бўлса, бу қатлиомга ётмайди! Мутахассисларниг фикрича негадир биз- мусулмон халқлар ғайридинларга ўхшаб бошимизга кетган машум воқеаларни овоза қилишни билмаймиз. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушларида фақатгина Кавказлардан қувилган мусулмон аҳоли сони 2 миллиондан ошади! Лекин биз буни овоза қилиб, жиноятчиларнинг жазоланишини талаб қилишда жуда сустмиз. Месхет турклари, Қирим татарлари ҳам ҳисобга қўиладиган бўлса бугунги арманистон аҳолисидан икки баравар кўп халқнинг жабрдийда бўлгани маълум бўлади. Бунда балки советларда униб-ўсган миллатдошларимизнинг манқуртлиги панд бераётгандир?! 

28 февралда журналистлардан иборат бир гуруҳ вертолетда қатлиом юз берган Хўжалига бориб, ҳодиса оқибатларини сурат ва видеоларга тушириб, кенг оммага маълум қилди.

1992 йил 14 март санали француз “Le Monde” газетаси қатлиомга доир “Ағдамда бўлган мухбирларимиз Хўжалида ўлдирилган аёл ва ёш болалар орасида бош териси шилиб олинган, тирноқлари суғурилган уч кишини кўришган. Бу озарбайжонларнинг кўзбўямачи ташвиқоти эмас, айни ҳақиқат” деган жумлаларни ёзганди. Россиянинг “Известия” газетаси эса, 1992 йил 4 март сонида қатлиом “Камерамиз қулоқлари кесилган ёш болаларни тасмага туширди. Бир аёлнинг юзининг ярми кесилганди. Эркакларнинг бош териси шилиб олинганди” деган изоҳлар билан тасвирланган эди. Мана шундай хабарлар инглиз, украин, болгар ва бошқа кўплаган хорижий давлат матбуотларидан ўрин олди.

Бутун дунё кўз ўнгида юз берган Хўжали қатлиомига нисбатан халқаро ташкилотлар жим қолишни лозим топди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши 1993 йили 4 қарор қабул қилган бўлса ҳам бу қарорлар Хўжали қатлиомига алоқадор эмасди. “Арманистоннинг Озарбайжон тупроқларини ишғол этгани” ҳақида эди.

Мексика сенати, Покистон сенати, Колумбия Парламенти, Чех Республикаси парламенти ташқи алоқалар комитети, АҚШнинг Техас, Нью-Жерси, Массачусетс, Жоржия штатларида қабул қилинган қарорларда Хўжали қатлиоми “геноцид” сифатида баҳоланди. Бизникилар армандан ўтган арман, ўрисдан ўтган ўрис қабилида тилсиз шайтон ролини беминнат ижро этмоқда!


Бошқа мақолалар