Дунё бундай кема кўрмади


  • 15 Июль, 2014
  • 1309

АҚШ флотига оид USS Cole ҳарбий кемаси 2000 йили Яманнинг Аден портида ҳужумга учраганида АҚШга “Blue Marlin” билан келтирилганди.

Дунёнинг бир учидан бошқа учига ҳар бири 3 минг тонна оғирлигидаги 22 юк кемасини олиб боришни истасангиз “Blue Marlin”дан яхшисини тополмайсиз.

“Blue Marlin” дунёдаги энг ғайриоддий юк ташувчиларидан бири. 75 минг тоннагача юк таший оладиган кема ўйинчоқ, телевизор ёки қаҳва ўрнига бошқа кема ва нефть қазиш платформаларини ташийди.

“Blue Marlin”нинг узунлиги 217, чуқурлиги 42 метрдир. Кеманинг палубаси икки футбол майдонига тенг. 13 денгиз мили тезлигида суза оладиган кема 17 минг от кучига эга дизел моторлар билан ҳаракат қилади. “Blue Marlin”да 24 киши фаолият кўрсатади.

“Blue Marlin”га бу кемаларни юклай оладиган катта кран топиш имконсиз. Шу сабабли кемага юк ортилаётганда кема қурувчилари тарафидан жуда ақлли мослама ишланган. “Blue Marlin”нинг палубаси сувга ботиши мумкин. Ҳатто танкларнинг барчаси сувга тўлганида палубаси сув юзасидан 13 метр чуқурликка тушиши мумкин.

Кемалар ва қазиш платформалари сузиб келиб, кема устида тўхтатилади. Сўнгра танклар сувдан бўшатилиб, палуба сувдан кўтарилади.


Бошқа мақолалар