Қозоғистон ҳақида қизиқ маълумотлар


  • 16 Январь, 2016
  • 1821

  • · Қозоғистонликлар йилига ўртача 500 граммга яқин шоколад ейди, швейцарияликлар эса йилига ўртача тахминан 11-12 килограмм, немислар ва бельгияликлар 8-10 килограмм шоколад ейишади.
  • · 2014 йилнинг бошидаги маълумотларга кўра, Қозоғистонда аёллар сони эркаклар сонига қараганда 591 минг одамга кўп.
  • · Маълумотларга кўра, 2013 йили Қозоғистонда экин майдонларининг 2/3 га яқинига буғдой экилган.
  • · Агар 2014 йил январь-июнь ойларида Қозоғистонга келган саёҳатчиларнинг миллатига кўра таҳлил қилсак, биринчи ўринда 19260 зиёратчи билан руслар, иккинчи ўринда 2191 зиёратчи билан украинлар, учинчи ўринда 2152 зиёратчи билан ўзбеклар туради. Қозоғистонга энг кам келадиган миллатлар эса австралияликлар, албанлар, словаклар ва бурятлар ҳисобланади.
  • · Жанубий Қозоғистон (Чимкент) вилоятида (ўртача одам бошига 46 кг) гўшт ва гўшт маҳсулотлари истеъмоли борасида Алмати шаҳрига нисбатан (ўртача одам бошига 86 кг) 2 марта кам, балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш борасида (ўртача одам бошига 8 кг) эса, Атирау вилоятига нисбатан (ўртача одам бошига 24 кг) 3 марта кам.
  • · Иш билан таъминланиш бўйича сўнгги беш йилда (2008-2012) олий маълумотга эга иш билан таъминланганлар 36%га ўсди, аёлларга қараганда эркакларда бу кўрсаткич юқори.
  • · 2014 йилда врачларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 133104 тенге, ўқитувчиларники эса 84054 тенгени ташкил қилган.
  • · Қозоғистондаги бутун олий ўқув юрти залларига (36915 ўрин) Лихтеншейннинг барча аҳолисини (36476 киши) жойлаштирса бўлади.
  • · Қозоғистонда энг юқори камбағаллик даражаси 2013 йил биринчи чоракда 5 ва ундан кўп одам яшайдиган уй хўжаликларида қайд этилиб, 6,69%ни ташкил қилди.
  • · Қозоғистонда уй хўжаликларининг 76%и ўз турмушини қониқарли деб баҳолайди, уларнинг 77,4%и фарзандлари улардан яхшироқ ҳаёт кечиради деб ҳисоблайди.
  • · Тамаки маҳсулотларига энг кўп харажатни, одам бошига ўртача 5600 тенге билан Ақмола (Астана) вилояти сарфлайди. Энг кам харажат эса, одам бошига ўртача 1111 тенге билан Жанубий Қозоғистон (Чимкент) вилоятида сарфланади. Спиртли ичимликларга энг кўп пул сарфлайдиганлар Алмати вилояти аҳолиси бўлиб, одам бошига ўртача 4551 тенге, энг кам харажат Жанубий Қозоғистон вилояти аҳолиси одам бошига ўртача 970 тенге сарфлайди.
  • · 2014 йил июль ойида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи кон қазиб чиқариш касби ва карьер қазишда – 253874 тенге, энг паст иш ҳақи қишлоқ, ўрмон ва балиқ чорвачилигида 63560 тенгени ташкил қилади.
  • · Жанубий Қозоғистон (Чимкент) вилояти Қозоғистонда аҳолиси энг кўп вилоят ҳисобланади, бу ерда 2 миллион 788 минг 404 киши яшайди. Бу Ақмола (Астана) вилояти аҳолисидан тахминан 4 марта кўп.
  • · Қозоғистонда 2014 йилнинг январь-июль ойлари орасида 83734 та никоҳ қайд этилган. Бу кўрсаткич 2009 йилдаги шу даврга таққосланганда 14%га, яъни 11709 тага ўсган.
  • · 2014 йил 3-чорак бўйича Қозоғистон халқининг ўртача одам бошига пул топишида энг юқори кўрсаткич Атирау вилоятига (135777 тенге) тўғри келади. 


Бошқа мақолалар