- 2024-07-17
Бирлашган араб амирликлари бош вазири ал Мактумнинг турмуш ўртоғи катта маблағ билан Германияга қочиб кетди.
Британия нашрлари БААнинг вице-президенти, бош вазир ва Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактумнинг аёли 39 миллион долларга яқин маблағ билан Германияга қочиб кетганини хабар қилишди.
Британиянинг энг кўп сотиладиган газетаси “The Sun” малика Ҳаё бинт ал Ҳусайннинг 11 ёшли қизи ва 7 ёшли ўғли билан бирга БААни тарк этганлигини билдирди.
Хабарга кўра, ал Мактумнинг турмуш ўртоғи Германияга қочиб кетаётганда ёнида 31 миллион стерлинг (тахминан 39 миллион АҚШ доллари) бўлган.
Малика Ҳаё бинт ал Ҳусайннинг Германиядан паноҳ сўраганлиги, бундан ташқари ажралишга ҳам ариза берганлиги маълум бўлди. Унинг февралда БААдан чиқиб кетганлиги ва ўша вақтдан бери тадбир ва маросимларда кўринмаганлиги қайд этилди. Оксфорд университети битирувчиси ва 2004 йили ал Мактум билан турмуш қурган малика Ҳаё собиқ Иордания қироли Ҳусайннинг қизи ва ҳозирги Иордания қироли Абдуллоҳ Iiнинг ўгай синглиси.
Шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактумнинг Берлиндан оиласини экстрадиция қилишини истаб рад жавобини олганлигини ёзган “The Sun” бу ҳолатнинг БАА ва Германия орасида дипломатик кризисга олиб келиши мумкинлигини билдирди.
Малика Ҳаё бинт ал Ҳусайннинг қочиши ал Мактумнинг фарзандларидан бири бўлган малика Латифанинг Дубайдан қочишидан бир ўтиб юз берди. Малика Латифа собиқ француз разведка агенти бўлган АҚШлик Жан Пьер Эрве Жобер билан Ҳиндистоннинг Гоа соҳилидалигида ғойиб бўлди ва кейинроқ Жобер ва шахси номаълум бўлган бир инглиз билан яхта яширинганлиги маълум бўлди. Малика Латифа 3 йил давомида ҳибсда сақланганлиги ва отаси тарафидан қийноққа солинганлигини иддао этганди.