Россияда рекорд касалланиш қайд этилди


  • 16 Октябрь, 2021
  • 200

Россияда бутун коронавирус пандемияси давомида суткада 31 минг киши касалланиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди.

14 октябрь куни коронавирус билан курашиш бўйича оператив штаб ўлкада ўтган суткада 31 минг 299 киши касалланганлигини маълум қилди. Бу билан Россияда жами касалланганлар сони 7 миллион 892 минг 980 кишига етди.

Ўтган суткада ўлим кўрсаткичи ҳам антирекорд натижа 986 кишига етди. Пандемия бошланганидан буён ўлкада жами 220 минг 315 киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмган. 


Бошқа мақолалар