Энг дангаса ватандош


  • 6 Октябрь, 2023
  • 727

Жорий йилда 12-бор ўтказилаётган “энг узоқ ётиш мусобақаси” ғолиблари 49 кунда аниқланди ва энг дангаса ватандош кимлиги маълум бўлди. Лидия Маркович ва Филип Кнезевич мусобақада биринчи ўринни эгаллашди.

Чернегорияда анъана ҳолига келган ва бу йил 12-бор нишонланган “энг узоқ ётиш” мусобақасининг ғолиблари 49-куни маълум бўлди. Никшич шаҳри яқиидаги Брезна Этно қишлоғида ўтказилган мусобақада “энг дангаса ватандош” аниқланди.

18 августда 21 иштирокчи билан бошланган ва энг дангаса ватандош аниқланган мусобақанинг 49-кунида Лидия Маркович ва Филип Кнезевич ғолиб деб топилди.

Мусобақа аввалги йиллари бир неча кун давом этарди. Ғолиблар 12-бор ўтказилаётган мусобақада 1200 соатга яқин вақт ётган ҳолда рекорд ўрнатишди.

Бу сафар иштирокчиларнинг ухлашларига, еб-ичиш эҳтиёжларини қондиришга, китоб ўқишларига ва телефондан фойдаланишларига рухсат берилди. Уларнинг ўрниларидан туриши тақиқланди.

Иштирокчиларга ҳар 8 соатда бир марта табиий зарурат учун туришга рухсат берилди.


Бошқа мақолалар