Ўзбекистонда қўлбола Lamborghini ясалди


  • 26 Апрель, 2024
  • 148

Ижтимоий тармоқларда хоразмлик усталар томонидан ясалган Lamborghini Aventador автомобилининг айнан нусхаси тасвирга туширилган видеолар тарқалди.

Автомобиль тўла яроқли ҳолатда. Усталар автомобиль тюнинги бўйича кўплаб видеолар кўргандан кейин ушбу автомобилни ясашга киришган. Автомобиль рули “Mercedes-Benz”ники, ўт олдириш тугмачаси ва таблоси спорт автомобилиники бўлиб, 1,8 литр ҳажмли Lacetti автомобили мотори ўрнатилган.

Видеода хабар беришича, автомобилни ясашга 45-50 минг доллар атрофида маблағ сарфланган. Ушбу автомобилни ясаш ишлари 2019 йили бошланган бўлиб, якуний ишлар энди охирига етди. Автомобиль ясашда иштирок этган усталар ўзларининг шахсий ишлаб чиқаришини ташкил қилишни ва автомобиль тюнингини давом эттиришни режалаштирмоқда.

Қўлбола Lamborghini Aventador Самарқандлик харидорга сотилган.


Бошқа мақолалар