Асаднинг махфий операцияси фош бўлди


  • 18 Апрель, 2025
  • 14

Суриядаги қонли Баас режими етакчиси Башар Асад 2024 йил 8 декабрь куни Россияга қочишидан аввал, ўзининг қимматбаҳо ашёлари, ёрдамчилари, президентлик саройи ходимлари ва махфий ҳужжатларини махсус хусусий самолётлар орқали Бирлашган Араб Амирликларига олиб кетгани ошкор бўлди.

Reuters агентлиги хабарига кўра, мазкур операцияни тўғридан-тўғри бошқарган ва самолётларни ташкил этган шахс — Асаднинг бош иқтисодий маслаҳатчиси Яшар Иброҳим бўлгани аниқланган.

C5-SKY хусусий самолёти Россия ва БААнинг ҳамкорлигида Суриядан Абу-Дабига тўртта махфий парвоз амалга оширган. Парвозлар кузатув маълумотлари, сунъий йўлдош тасвирлари ва Ҳаво кучлари разведка манбасига таяниб берилган маълумотларга кўра, тўртинчи парвоз 8 декабрь куни Суриянинг Лазкия шаҳри яқинидаги руслар бошқарадиган Ҳмеймим ҳарбий авиабазасидан амалга оширилган. Асаднинг ўзи ҳам ўша куни шу авиабазадан Россияга қочган.

Операция чоғида Аҳмад Халил Сурия Ислом банкидаги ҳисоб рақамидан 500 минг доллар нақд пул ечиб, сўнгги рейс орқали Ҳмеймимдан учиб кетгани қайд этилган.

Россия ва БАА ташқи ишлар вазирликлари операция ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортган. Шу билан бирга, Шара бошчилигидаги янги Сурия ҳукумати Асад томонидан ноқонуний олиб кетилган бойликларни аниқлаш ва уларни қайтариш устида иш олиб бормоқда.


Бошқа мақолалар