182 – бу рақам шу давргача инсоният омон қолган, лекин башорат қилинган охирзамонлар сонини билдиради.
Бу сафарги Майялар тақвими бўйича кўрсатилган охирзамон 183-дир. Агар сиз шу мақолани ўқиётган бўлсангиз, демак бу башоратларнинг хеч қайсиси амалга ошмаганини тушуниб етишингиз мумкин.
Охирзамон битилган Майялар тақвими
«Ишонтириб айтаманки, агар биз яхшилаб қидирсак, инсоният тарихида ҳар доим Охирзамон ҳақида башоратлар мавжуд бўлган, ” дейди “Дунёдаги охирзамонлар” китобининг муаллифи Жан Нойел Лафарг.
Қадимий Мисрдаги Атон тангрисининг инсонларга юборган огоҳлантирувчи ваҳийсидан тортиб, Римнинг Сикстин ибодатхонасидаги Микеланжелонинг “Охирги ҳукм” асарларигача кузатсак шу нарса маълум бўладики, инсониятдаги бу қўрқув доимийдир, унинг дини ва цивилизациясидан қатъий назар.